Ишончли вакил “Ишга марҳамат” мономарказида касб ўрганаётган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашди

07.10.2021, 18:29

Ишончли вакил “Ишга марҳамат” мономарказида касб ўрганаётган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашди

O'zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида касбга ўрганаётган хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари билан учрашди.

Ишончли вакил номзоднинг ҳаётбахш ғоя ва мақсадлар ўрин олган сайловолди дастури мазмун-моҳиятини тарғиб қилди.

Унга кўра, ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилиши, касбга ўқитиш кўлами 2 баробар оширилиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарларга ўқитилиб, бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштироки 30 фоизга
етказилишини маълум қилди.

Шунингдек, касбий таълим билан тизимли равишда шуғулланиш масалалари тўлиқ равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёрига ўтказилиши ҳамда норасмий секторда ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаронинг бандлигини легаллаштиришга ёрдам бериш орқали уларнинг ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишига имконият яратилади.

Хотин-қизларни ўқитиш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг ишлаши учун шароит яратиш орқали аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 марта камайтирилиши ҳам устувор вазифалардан этиб белгиланмоқда.

Тадбирда сўз олган марказ раҳбари Гулираъно Умарова Янги Ўзбекистонда барпо қилинган янги тизим – “Ишга марҳамат” мономарказида касбсиз, ишсиз бўлган фуқароларни ўқитиш вазифаси юклатилгани ҳақида тўхталди.

Туман аҳолиси бу ерда касб-ҳунар ўрганиб иш билан таъминланди. Қисқа муддатда сифатли, малакали билим олиб, яхши мутахассис бўлиб, етишаётган кадрларга марказда бериладиган сертификат ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари дипломи билан тенглаштирилганини қайд этди. 

Партия номзодининг ишончли вакили Раъно Турдибоева учрашув қатнашчиларини 24 октбрь куни бўладиган сайловда фаол қатнашиб, номзодимиз Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+