Тиббиёт ходимларига номзоднинг сайловолди дастури тарғиб қилинди

07.10.2021, 18:47

Тиббиёт ходимларига номзоднинг сайловолди дастури  тарғиб қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тарғиботига бағишланган  учрашувлар Наманган вилоятининг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

Худди шундай учрашувлар Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси сайлов округи ҳудудидаги корхона, ташкилот ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилмоқда.

Наманган шаҳри 14-оилавий поликлиникада ўтказилган учрашувда сайловчиларга сайловолди дастуридаги 10 та муҳим устивор йўналишлар  тўғрисида маълумот берилди. Сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш тизимида юксак натижадорликка эришиш, аҳоли ўртасида касалликларни камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш ва ўртача умр кўриш даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Сайловолди дастурида тиббиётнинг бирламчи бўғинида халқимизга малакали хизмат кўрсатиш сифати янада яхшилаш, ушбу соҳага ажратиладиган маблағлар 2 баробарга оширилиб, асосий эътибор, хонадонбай тиббий профилактикага қаратилиши таъкидланди.

Учрашув давомида тиббиёт ходимлари ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+