Ишончли вакил “МЕХМАШ”да сайловчилар билан учрашди

08.10.2021, 17:12

Ишончли вакил “МЕХМАШ”да сайловчилар билан учрашди

Наманган шаҳридаги “МЕХМАШ” масъулияти чекланган жамиятида ҳам ишончли вакил билан ўтказиладиган тадбирга катта тайёргарлик кўрилган. Корхона ҳовлисига, очиқ осмон остида чиройли ўриндиқлар ўрнатилган. Саҳна ҳам юксак дид билан безатилган. Иштирокчиларнинг қўлларида байроқчалар ҳилпирайди.

Тадбирни O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов бошлаб берди. Ишончли вакил Икромхон Нажмиддинов партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёвнинг таржимаи ҳоли билан таништирар экан, унинг давлат раҳбари сифатида мамлакатни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилган улкан ислоҳотлардаги ташаббускорлиги, халқпарварлиги, инсонпарварлиги ҳақида ҳаётий мисоллар келтирди. Ўтган беш йилда Наманганда  аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, “Обод қишлоқ”,”Обод маҳалла”, ”Обод марказ” дастурлари бўйича бажарилган кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида, шунингдек, келгуси беш йилга мўлжалланган сайловолди дастурида ҳам Наманганда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, ёшларни иш билан таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида бўладиган туб ўзгаришлар  ҳақида сўз юритди.

Музокарада корхона бош муҳандиси Рустам Маҳмудов, хотин–қизлар ва ёшлар номидан сўзга чиққан Марғуба Аманова, Исмоил Солиев ва бошқалар корхонада 700 дан ортиқ ишчи-хизматчилар меҳнат қилишаётганликларини, барча шароитлар яратилганини, корхона маҳсулотлари кўплаб хорижий мамлакатларга экспорт қилинаётганлигини ва буларнинг барчаси Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати натижаси эканлигини ва кейинги беш йилликка мўлжалланган дастурда ҳам бу борада муҳим вазифалар белгиланганлигини таъкидлашди.

Шунингдек, улар 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзод Шавкат Мирзиёвга овоз беришларига чақириб қолди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+