Ишончли вакил вобкентлик педагоглар, тиббиётчилар, ёшлар билан мулоқот қилди

11.10.2021, 10:51

Ишончли вакил вобкентлик педагоглар, тиббиётчилар, ёшлар билан мулоқот қилди

Ишончли вакилнинг навбатдаги учрашуви Вобкент тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида бошланди.

Учрашув аввалида ишончли вакил мактабда ўқувчиларнинг таҳсил олиши учун яратилган шарт-шароитлари билан яқиндан танишди.  Мактабда ташкил этилган учрашувда туман соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизими ходимлари, мактабгача таълим муассасаси вакиллари ва илк маротаба сайловда иштирок этувчи ёшлар иштирок этди. 

Ишончли вакил кириш сўзини номзоднинг таржимаи ҳоли билан бошлаб, унинг амалга оширган ишларига тўхталди.

Номзоднинг амалга оширган ишлари ҳақида узоқ гапириш мумкин, - дейди ишончли вакил ўз сўзида. Биз бу ишларнинг самарасини, натижасини тинч-ҳаловат турмушимизда, тўкин дастурхонимизда кўряпмиз. Номзоднинг келгусидаги режалари ҳам айнан мана тартибда, мана шу мақсадда тизимли равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

Туман Туризм ва спорт бўлимининг, туризм бўйича бoш мутахассиси Райхон Холиқова  сўзга чиқиб, барча соҳалардаги ўзгаришлар,  ўқитувчи номининг улуғланиши, қадри ва маошининг ошиши,  мажбурий меҳнатга чек қўйилганлигини билдириб, номзоднинг сайловолди дастури кўпчиликда келажакка нисбатан янги умидларни уйғотганини таъкидлади.

2-сон касб-ҳунар мактаби она тили ва адабиёт ўқитувчиси Мардона Аҳмедова ҳам сўзга чиқиб, ўқитувчи касбининг машаққати, соҳаларга юксакларга кўтарувчи малакали кадрларни тарбиялашини билдириб, бу каби эътирофни Шавкат Мирзиёев томонидан бот-бот такрорланаётганлигини фахр билан айтиб ўтди. Шунингдек, сайловда фарзандларининг порлоқ келажаги учун овоз беришини таъкидлади.

 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Олим Бақоев сўзга чиқиб, номзод томонидан амалга оширилган ва оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида тўхталар экан, энг асосийси бу ишлар келажакка нисбатан ишонч билан қарашни, ёш авлодга ўз олдига мақсад қўйишни ўргатганини таъкидлади ва сайловда партия  номзодига овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+