Ишончли вакил янгийўллик сайловчиларга сайловолди дастурнинг устувор йўналишларини тушунтирди

12.10.2021, 11:16

Ишончли вакил янгийўллик сайловчиларга сайловолди дастурнинг устувор йўналишларини тушунтирди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Янги йўл тумани “Баркамол авлод маркази”да сайловолди ташвиқотини олиб борди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева томонидан олиб борилаётган сайловолди ташвиқот тадбирида туман фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, аҳоли ҳамда номзодга хайрихоҳ ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Ишончли вакил Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастури мазмун-моҳиятини атрофлича ёритиб берди.

Дастур доирасида қабул қилинган 2027 йилгача мамлакатда камбағалликни камида 2 бараварга камайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат бошқарувини такомиллаштиришни назарда тутувчи беш йиллик Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишларини шарҳлаб берди.

Учрашувда сўзга чиққанлар сўнгги беш йилда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг бари Шавкат Мирзиёев бошчилигида рўёбга чиққанини таъкидлашди.

Ҳукумат ва халқни ўзаро яқинлаштирган, халқ дарди билан яшаб, самарали фаолият кўрсатган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева мамлакатни Янги тараққиёт сари дадил етаклаб боришга қодир халқчил раҳбар Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди. 

Сайловолди ташвиқот тадбири “Инсон қадри учун” шиори остидаги байрам дастурига уланиб кетди.

“Ҳар бир инсоннинг қадри бор!”, “Халқ бойлиги ҳар бир инсоннинг қадрлигидадир!”, “Инсон қадри баланд давлатда ислоҳотларни тўхтатиб бўлмайди!” каби партия шиорларга бурканган залда кўтаринки кайфият ҳукм сурди.

Туман Маданият маркази томонидан тайёрланган дастурда Она Ватан мадҳи, ёшлик ва бахтли ҳаётни тараннум этган куй-қўшиқлар, дилрабо рақслар намойиш этилди.

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+