Ишончли вакил сардобалик сайловчилар билан дилдан суҳбатлашди

14.10.2021, 20:07

Ишончли вакил сардобалик сайловчилар билан дилдан суҳбатлашди

"Инсон қадри учун" шиори остида аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат  Мирзиёевнинг ишончли вакили Покиза Ахмеджанова Сардоба туманидаги мусиқа ва санъат мактабида сайловолди дастури тарғиботини ўтказди.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридан кенг ўрин олган келгуси беш йилликдаги аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича аниқ режалар, янги ғоялар, ташаббуслар, лойиҳалар ҳақида фикрларини билдирди.

-Айниқса, номзоднинг Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида вилоят учун алоҳида дастурлар белгилаганлиги ҳақидаги хабарлар  барчани қувонтирди. Сабаби, 2000 дан ортиқ лойиҳалар вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий қувватини ошириш учун тайёрланиб, унга 5 миллон доллар миқдорида маблағ ажратилиши ҳам фикримизнинг исботидир, - деди Покиза Ахмеджанова.

Тадбирда иштирок этганлар номидан сўзга чиққан меҳнат фаҳрийси Отабек Эгамбердиевнинг дил сўзлари кўпчиликнинг фикрини англатди, десак муболаға эмас.

-Бу инсоннинг куч-қуввати ва ғайратига тан бермай илож йўқ. Эсламасак ҳам, ҳар куни тонгдаги шукрона билан ёдимизга тушадиган Сардоба воқеасида ҳамма таҳликада қолгани рост. Битта қушнинг уйи бузилса қанча кўнглинг бузилади. Энди бутун бир қишлоқлар, овуллар сув ичида қолдику?! Кўз ёшларимиз олдида оққан сувлар арзимас эди. Ана шундай кунда Шавкат Мирзиёев ҳар биримизнинг елкамизни силаб, далда берди. Битта ғиштнинг ташвишини қилмасдан, ҳамма шароитлари муҳайё янги уйларга кўчиб кирдик. Мен ҳамма сардобаликлар номидан Шавкат Мирзиёевга овоз берамиз, деб баралла айтаоламан.

Тадбирда  O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева, сардобалик партия фаоллари, депутатлар иштирок этди ва сўзга чиқишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+