Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорларини камолга етказамиз!

14.10.2021, 20:18

Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорларини камолга етказамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Тошкент тумани “Универсал” спорт мажмуасида ташвиқот тадбирларини олиб борди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева 2020 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли мажмуа фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда 1538 нафар ўқувчи-ёшлар 8 та олимпия, 4 та миллий ҳамда 2 та аралаш спорт турлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишларининг гувоҳи бўлди.

Мажмуада жам бўлган маҳаллий аҳоли, мураббийлар ҳамда номзодга хайрихоҳ ёшлар вакиллари билан кечган учрашувда сўнгги беш йилда юртимизда спортга берилган эътибор, эришилган ютуқлар кўлами, болалар спортини ривожлантириш, уни давлат сиёсати даражасига кўтариш мақсадида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури мазмун-моҳиятини тарғиб қиларкан, “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” номли бандига алоҳида тўхталди.

Унга кўра, таълим-тарбия ва спорт соҳасида Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорларини камолга етказишга хизмат қилувчи изчил ислоҳотлар давом эттирилишини таъкидлади.

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ҳар икки йилда ўтказиладиган умумреспублика спорт ўйинлари – Миллий олимпиада тизими жорий этилишини маълум қилди.

Учрашувда сўз олган спортнинг дзю-до тури бўйича мураббий Файзулло Рахимов, бадиий гимнастика бўйича спорт мураббийси Феруза Эргашевалар шогирдларининг қўлга киритаётган ютуқлари замирида мамлакатда болалар спортига берилган эътибор ётганини қайд этишди. Соҳада юз берган янгиланишларнинг бари Шавкат Мирзиёев номи ва фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини алоҳида эътироф этишди. Ўз сайловолди дастурида спорт соҳасида изчил ислоҳотларни давом эттиришни белгилаган Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини билдиришди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева сайловчиларни халқчил ва инсонпарвар раҳбар, Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама етук авлодни тарбиялашдек олийжаноб ғоя ташаббускори бўлган муносиб номзод Шавкат Мирзиёвга овоз беришга чорлади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

 O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+