Ишончли вакил Поплик сайловчилар билан мулоқот қилди

15.10.2021, 17:07

Ишончли вакил Поплик сайловчилар билан мулоқот қилди

O'zLiDePдан  Ўзбекистон  Республикаси  Президентлигига  номзод  Шавкат  Мирзиёевнинг Намангандаги вакили Икромхон Нажмиддиновнинг навбатдаги учрашуви Поп тумани Санг қишлоғидаги 10 - давлат ихтисослашлаштирилган умумтаълим мактаби залида бўлди.

Ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништиргач, ўтган беш йил ичида амалга оширилган ишлар, хусусан, Наманган вилояти,  Поп туманида қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қилинган ишларга эътиборни қаратди. Шунингдек, у келгуси беш йилга мўлжалланган сайловолди Дастурининг энг муҳим йўналишлари, жумладан, Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида белгиланган устувор вазифалар, ажратилган маблағлар, режалаштирилган лойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берди. Айниқса, вилоятда беш йилнинг ичида 400 мингта янги иш ўринлари яратилишига алоҳида урғу берди.

Музокарада сўз олган меҳнат фахрийси Камолхон Исахонов, шу мактаб директори Муҳайё Райимжоновалар кексаларга яратилган имкониятлар, таълим тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижаларини эътироф этган ҳолда сайловда партиядан номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди Дастурини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+