Депутатлар сайловолди тарғибот тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда

16.10.2021, 16:13

Депутатлар сайловолди тарғибот тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда

Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Жойларда Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барнохон Мирзамова учқўрғонлик сайловчилар билан учрашиб, O'zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирди.

Номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар қатори қишлоқ хўжалигини ривожлатириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилган.

Хусусан, камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат маҳсулотларини етарли ҳажмда ва мақбул нархларда етказиб бериш, деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баробар ошириш режалаштириляпти.

Қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга, бир гектардан ўртача даромадни 5 минг долларга, қишлоқ хўжалигининг экспорт ҳажмини 7 миллиард долларга етказиш мўлжалланяпти.

Давлат идоралари томонидан нарх белгилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизими ҳам тўлиқ бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилинади.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади.

Депутат Барно Мирзамова шу каби режалар ишсиз фуқароларнинг бандлигини ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишини алоҳида эътироф этди.

  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+