Ишончли вакил маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб тарғибот олиб боряпти

16.10.2021, 16:20

Ишончли вакил маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб тарғибот олиб боряпти

Бу йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайлов бизнинг тақдиримизга дахлдор жараёндир. Чунки, унда биз юртнинг, элнинг бошини жипслаштириб, ортидан эргаштирадиган, жамиятни ривожланиш сари етаклайдиган йўлбошчини сайлаб оламиз.

Бизга эса яшаш тарзимизни яхшилайдиган, маошимизни оширадиган, болаларимизнинг боғча, мактаб ва олий ўқув юртида сифатли таълим олишига шароит яратадиган, одамларни ишли қиладиган, тинчлигимизни сақлайдиган, умуман, инсонни инсондек қадрлайдиган жамият барпо этадиган раҳбар керак. ЎзЛиДеПдан қўйилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури билан танишсангиз, ана шундай раҳбар бўла олишига амин бўласиз.

Ишончли вакилнинг Жарқўрғон туманидаги Бобур маҳалласида ўтган учрашувда шулар хусусида сўз борди. Унда тумандаги турли соҳа вакиллари, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов иштирок этди.

Меҳнатни севган одам қаримайди. Чунки доим ҳаракатда бўлиб, яратиш, янгилик қилиш кайфияти билан яшайди. "Марказий Сурхон" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновни ҳеч ким 78 ёшга кирган нуроний деб ўйламайди. Отахон ҳали анча ёш ва бардам кўринади.

Кўп йиллар қўриқ ерларни ўзлаштиришда жонбозлик кўрсатган Абдусаттор Қурбонов шундай меҳнатни севадиганлардан. Мўъжазгина ҳовлисининг озодалиги, осилиб турган шингил узумлар, очилиб турган гулларни кўриб, баҳри дилингиз очилади. Хонадон эгасини ҳовлиси ва томорқасини яшнатиб қўйганидан ҳам билса бўлади.

Ишончли вакил ана шу хонадонда бўлди ва меҳнат фахрийси билан суҳбатлашди. Сайловда ҳам фаол иштирок этишга чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+