Ишончли вакил яккасаройлик сайловчилар билан учрашди

16.10.2021, 16:30

Ишончли вакил яккасаройлик сайловчилар билан учрашди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Рустам Калановнинг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Яккасарой тумани сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини  иштирокчиларга аниқ мисоллар билан етказди. Жумладан, туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод тегишли кенгашда энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади. Бунда номзод ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини халқ вакиллари олдида ҳимоя қила олган тақдирда ҳоким лавозимига тасдиқланади. 2022 йилдан бошлаб боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган 4 триллион сўм маблағни тақсимлаш ваколати вилоятларга берилади. Барча бўғиндаги ижро идоралари раҳбарлари – хоҳ у вазир бўлсин, хоҳ қўмита раиси, бир йиллик иш дастури ва амалга оширадиган лойиҳаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилиб боради.

Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ, жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди. Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+