Ишончли вакил балиқчилик фермерлар билан мулоқот қилди

18.10.2021, 16:08

Ишончли вакил балиқчилик фермерлар билан мулоқот қилди

Ишончли вакилнинг балиқчилик фермер ва тадбиркорлар билан учрашуви сўнгги беш йилда ишбилармонлик муҳитида, қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилган имкониятлар, қулай шарт-шароитлар эътирофи билан бошланди. Иштирокчиларнинг ислоҳотлардан розилик кайфияти фикрларида яққол намоён бўлди.

Учрашувда ишончли вакилга партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъули Самидилло Маҳмудов, маҳаллий кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамроҳлик қилдилар.

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили Ўктамжон Ахунов томонидан Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон стратегияси асосида ишлаб чиқилган сайловолди дастур моҳияти тўла очиб берилди.

Сўз олганлар номзоднинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотидан олган таассуротларини ўртоқлашаркан, айни мулоқот кўплаб муаммолар ечимига хизмат қилганини мамнуният билан таъкидлашди. Ишончли вакил эса айни мулоқотда шакллантирилган 7 та йўналиш бўйича 60 га яқин янги ташаббус ва таклифларни назарда тутувчи дастур амалга оширилиши сайловолди дастурга киритилганини айтиб ўтди.

Фермерларни қувонтирган жиҳат - сайловолди дастурда белгиланган қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам берилишининг қайд этилгани бўлди. Энг муҳими, келгуси беш йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизими тўла бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилинади. Мана шу имконият фермерларнинг аксар оғриқларига ечим эканлиги таъкидланди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+