Ишончли вакил Гулистон шаҳрида “Келажак лидерлари” клуби аъзолари билан учрашди

18.10.2021, 16:26

Ишончли вакил Гулистон шаҳрида “Келажак лидерлари” клуби аъзолари билан учрашди

Дунё миқиёсида глобал тинчлик ва барқарорликка, инсоният томонидан неча минг йиллар давомида яратилган қадрият ва анъаналарга қарши таҳдид ва хатарлар кучайиб, турли давлатлар ўртасида рақобат тобора шафқатсиз тус олаётган, мамлакатимиз ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичига қадам қўяётган ҳозирги ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда ўз олдимизга аниқ стратегик мақсадлар қўйиб, истиқбол режаларини белгилаб олиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Ишончли вакил П.Ахмаджанова номзоднинг сайловолди дастури билан таништирар экан бу борадаги режаларга алоҳида тўхталди.

“Келажак лидерлари” клуби аъзоларидан Дилмурод Йигиталиев, Ойбек Рихсибоев, Баходир Қўшиев, Шерзод Юлдашев, Мурод Юсупов ва Ситора Умаровалар Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурлари билан таниш эканликларини ва бугун юртимизнинг тараққиёти ва келажаги учун хизматга шайликларини билдиришди. Берилган имконият ва имтиёзларнинг жавоби учун билим ва салоҳиятларини сафарбар этиб хизмат қилишлари ҳамда сайловда номзодни ёқлаб овоз беришларини баралла айтишди.

Учрашувда O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева ва партия фаоллари иштирок этишди. Тадбир ғоят самимий ва  тассуротларга бой бўлди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    717
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+