Ишончли вакил “Навоийазот” корхонаси ходимлари билан учрашув ташкил қилди

20.10.2021, 19:50

Ишончли вакил “Навоийазот” корхонаси ходимлари билан учрашув ташкил қилди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан Президентликка номзод Қ.Санақулов “Навоийазот” корхонасининг фидоийлари, муҳандис-технологлари ва ёшлари билан учрашди.

Учрашув ишончли вакил маърузаси билан бошланиб, унда номзоднинг ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлар берилди.

Шу жумладан, ўтган беш йилликда ўзбек саноатини тубдан ўзгартиргани, тадбиркорлик соҳасини кўтариш орқали юрт ободлиги, халқнинг саодатли турмушини таъминлаш йўлида улуғ ишларни амалга оширгани айтиб ўтилди.

Айниқса, кўп йиллик тарихга эга, шунингдек, мамлакат кимё саноатида муҳим ўрин тутган “Навоийазот”корхонаси учун ўтган беш йиллик айнан амалдаги Президент Ш. Мирзиёев саъй-ҳаракатлари билан қайта туғилиш даври бўлганлиги алоҳида таъкидланди.

 Маълумки, биргина “Навоийазот” АКни инқироздан чиқариш учун 1,8 миллиард доллар сарфланган. Бу эса ўз навбатида 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариш имконини берган.

Бундан ташқари, Япония ва Швейцария давлатлари билан ҳамкорликда амалга оширилган “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини қуриш” ва “Азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари орқали 660 минг тонна аммиак ва қарийб 580 минг тонна карбамид, 500 минг тонна азот маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва бу қўшимча 500 та янги иш ўрни яратган.

Умумий қилиб айтганда, ўтган беш йилликда “Навоийазот”да маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ошиб, қишлоқ хўжалиги, нефть-газ тармоғи, энергетика ва тоғ-кон саноати эҳтиёжи учун 70 турдан зиёд маҳсулотлар ишлаб чиқара бошлаган ва сўнгги беш йилда “Навоийазот” иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айланган.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурига ҳам тўхталиб, янги беш йиллик Янги Ўзбекистон давлатининг муқаррар истиқлоли бўлажагини айтди.

Шундан сўнг корхонада фолият олиб бораётган ходимлар ҳам сўз олишиб, халқимизнинг нурли келажагини Янги Ўзбекистон меъмори Ш.Мирзиёевга овоз беришга чақириб қолди. 

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    765
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+