Ишончли вакил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан учрашди
20.10.2021, 19:51
Навоий шаҳридаги 600 ўринга мўлжалланган “Фарҳод” маданият саройида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбийлар ва солиқ идоралари вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили билан сайловолди учрашуви ташкил этилди.
Ишончли вакил сайловолди дастурига алоҳида тўхталди. Номзоднинг бу дастури орқали барча ҳудудлар қаторида Навоий вилояти аҳолисининг ҳам кўп йиллик орзу-истаклари рўёбга чиқиши тўғрисида айтилди.
Айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган кенг кўламли ишлар ижросида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаол иштироки, мамлакат ҳарбий кучларининг Ватанимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш йўлида олиб бораётган ишлари эътироф этилди.
-Бизнинг соҳага оид ўзгаришлар тадбиркорлар, кенг аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Жамиятимизда чуқур демократик жараёнлар рўй берди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланди, давлат идоралари халққа хизмат қила бошлади, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлегенова.
Эришилган ютуқлар келгусида янада юксак довонларни забт этишга ундашини ҳисобга олган ҳолда, ислоҳотларнинг бундан-да шиддатлироқ давом этиши муқаррарлигини ҳис этган иштирокчилар сўзга чиқишиб, Ўзбекистон дунёнинг энг пешқадам, энг илғор давлатларидан бири бўлиши кераклигини таъкидлашди.
М.Пирнафасова,
O'zLiDePНавоий вилояти
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг