Партия вакиллари кўзи ожизлар жамияти Навоий вилояти бўлинмасида тарғибот тадбири ўтказди
20.10.2021, 19:53
O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти кўзи ожизлар жамияти Навоий вилояти бўлинмасида бўлиб, Президентликка O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурининг брайль алифбосида чоп этилган нусхаларини тақдим этди.
Тақдимот давомида кўзи ожизлар жамияти ҳудудий бўлинмаси маъмурияти билан китобларнинг ўз эгаларига етказиш масалалари кўриб чиқилиб, ҳар бирлари билан мобиль боғланув орқали билдирилган дастурга алоқадор таклифлар ўрганилди.
- Жисмоний меҳнатга лаёқатларимиз чекланганлиги боис кўпроқ вақтимизни китоб ўқишга сарфлаймиз. Брайлда чиқарилган бадиий адабиётлар эса етишмайди. Билишимча, брайль нашриётлар фақат Қашқадарё ва Самарқанддагина бор. Иложи бўлса, барча вилоятларда брайль алифбосидаги типографиялар бунёд этилса-да, биз адабий асарларни бемалол танлаб ўқиш имкониятига эга бўлсак, - деди Навоий шаҳар, Навоий кўчаси 52-уй, 27-хонадонда истиқомат қилувчи О.Бозоров.
Алоқалар давомида жамият аъзоларига 24 октябрдаги Президентлик сайловида кўтаринки кайфият билан иштирок этиш ва ўша кунга қадар номзодларнинг дастурлари билан яқиндан танишиб чиққан ҳолда, муносиб номзодни танлаб олиш лозимлиги тарғиб қилинди.
Шунингдек, жамият бўлинмасининг кутубхонаси ҳам кўздан кечирилиб, киритилган таклифга доир брайль алифбосидаги нашрлар ўрганилди.
М.Пирнафасова,
O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг