Томдининг олис овулларида яшовчилар Президентлик сайловида фаол иштирок этишларини билдиришди
20.10.2021, 19:54
Навоий вилоятининг энг олис чўл ҳудуди бўлган Томдининг чекка овуллари яшовчи аҳоли Президентликка номзоднинг ишончли вакили Қ.Санақулов билан навбатдаги сайловолди учрашувида жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига фаол иштирок этишларини билдиришди.
Учрашувда бутун дунё нигоҳи Янги Ўзбекистонга, сиёсий жараённинг қандай руҳда ўтишига қараб турган айни кунларда сайловни ҳар томонлама кўтаринки ва байрамона кайфиятда ўтказиш ва асосийси, Президентликка номзодлар ичидан энг муносибини танлаш тўғрисида суҳбатлашилди.
Ишончли вакил Республика раҳбарлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёев ҳақида йиғилганларга тўлиқ маълумот берар экан, ўтган беш йилликнинг ислоҳотлар йили бўлганини таъкидлади.
Хусусан, Ш.Мирзиёевнинг олис чўл ҳудудларига алоҳида эътибори бу ҳудуд аҳолиси ва уларнинг фарзандларига берилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил гапирди.
Сайловолди ташвиқот тадбирида чўл ҳудуди томдиликлар томонидан Ш.Мирзиёев номзоди ва унинг дастурига нисбатан илиқ фикрлар айтилди. Мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги беш йилликда Янги Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар рўй бергани мамнуният билан тасдиқланди.
Жумладан, ўтган йиллар мобайнида “Шиели”, “Ақтов”, “Томдибулоқ”, “Сукетти”, “Кериз” ва “Керегетау”, “Аяққудуқ” овул фуқаролар йиғинлари, “Янги Томди” қўрғони ҳудудида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани, ҳудудлардаги ўзгаришлар чўлнинг оғир шароитида яшаётган оилалар турмушини фаровон этиш, кўнгилларига эртанги кунга ишонч, ёшларга ғайрат бағишлаш, меҳнатларига яраша муносиб шароитларга эга бўлиш орзусини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатэканлигини эътироф этилди.
Қизғин ва самимий ўтган Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан сайловолди учрашув халқ орасида Ш.Мирзиёевга чуқур эҳтиром ва ишонч борлигини исботлади.
М.Пирнафасова,
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг