Чодакликлар ҳузурида
20.10.2021, 19:57
O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов вилоятнинг энг чекка қишлоқларидан бири Поп туманидаги тоғ бағрида жойлашган Чодак кончилик комбинати ишчи-хизматчилари билан учрашди.
У сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича белгиланган устувор вазифаларга эътиборни қаратди. Жумладан, 7 млрд доллар қийматга эга бўлган 10 мингдан ортиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш хисобига вилоятда 150 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади. Поп туманида "лойиҳа гуруҳи" тузилади. Гуруҳ туманнинг иқтисодий имкониятларини, географиясини, махсулот экспорт қилиш учун бозорга яқинлигини ва бошқа хусусиятларини ўрганган холда лойиҳалар ишлаб чиқади.Чодакда норуда материалларидан шиша, гранит, безак тош ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга тадбиркорлик субъектларини жалб этади. Бундан ташқари Чодакда йилига 250 минг туристга хизмат кўрсата оладиган инфратузилма яратилади ва бунинг ҳисобига яна юзлаб янги иш ўринлари барпо этилади.
Учрашувда Чодак кон бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахриддинхон Хасанов кейинги беш йилнинг ичида туманда, қишлоқда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини эътироф этгани холда йўлларни таъмирлаш бўйича ўз таклифини билдирди. Комбинат участка мастери Рахмониддин Исматуллаев эса Президентликка номзоднинг халқчил ва адолатли сиёсатини, сайловолди дастурини кўллаб-кўвватлашини билдирди. Шунингдек, у давлат бошқаруви идоралари раҳбарлари, ҳокимлар ҳам давлатимиз раҳбаридан ўрнак олиб, фидойилик намунасини кўрсатишлари зарурлигини таъкидлади. Комбинат ёнғин хавфсизлиги ва ФВ мастери Камолхон Лутфиев эса қўшни қишлоққа ичимлик суви тармоғини тортишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифини ўртага ташлади.
Бир сўз билан айтганда, кончилар билан бўлган учрашув жуда қизиқарли ва амалий рухда ўтди. Йиғилганлар 24 октябр куни бўладиган сайловда фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш ташаббускори ва ташкилотчиси Шавкат Мирзиёв учун овоз беражакларини изхор этдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг