Ишончли вакил ва депутат уйчилик сайловчилар билан мулоқот қилди
20.10.2021, 19:59
Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда сайловолди тарғибот тадбирлари ва ишончли вакилларнинг сайловчилар билан учрашувлари қизғин давом этмоқда.
O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддиновнинг Уйчилик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Барно Мирзамова ва партия фаоли журналист Комилжон Файзиевлар ҳам иштирок этишди.
Учрашувни O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Солижон Муминов кириш сўзи билан очиб берди. Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб аввало номзоднинг сайловолди дастури ва таржимаи холи билан батафсил таништирди. Дастурга киритилган Уйчи туманида амалга оширилиши режаланган ишларга алоҳида тўхталди.
Шундан сўнг депутат Б.Мирзамова ҳамда партия фаоли ва журналист Комилжон Файзиевлар сўзга чиқиб, номзоднинг ҳаёт йўллари, меҳнат фаолияти, босиб ўтган йўллари, учинчи реннессанс даврига асос солингани қолаверса "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб, сўзларини муҳтасар қилиб, барчани бир овоздан Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга, сайловларда фаол иштирок этишга чорлади.
Учрашувда иштирок этган фуқаролар бугунги кундан ва турмуш тарзидан рози бўлиб, ҳаётдан мамнун эканликларини бир овоздан эътироф этишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг