Ишончли вакил Ховос туманидаги сайловчилар билан учрашди
20.10.2021, 20:04
Ишончли вакилнинг ховослик сайловчилар билан учрашуви туман тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. Унда сайловолди тадбирига астойдил қизиққан, бугун ҳаётда ўрнини топган турли соҳа вакиллари, депутатлар, тадбиркорликка қизиқувчи аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
-Президентликка партиямиздан кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилиши, касбга ўқитиш кўлами 2 баробар оширилиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиб, бу жараёнда нодавлат таълим муассаларининг иштироки 30 фоизга етказилиши алоҳида таъкидланган, - деди ишончли вакил П.Ахмаджанова. - Шунингдек, касбий таълим билан тизимли шуғулланиш масалалари тўлиқ равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёрига ўтказилади.
Учрашувда O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева ва партия фаоллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари номзодни ёқлаб овоз беришларини таъкидлашди.
O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг