Ишончли вакил навбаҳорлик сайловчилар билан учрашди

21.10.2021, 18:19

Ишончли вакил навбаҳорлик сайловчилар билан учрашди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти сайловчилари билан учрашувида яна бир карра ўзининг навоийликларга  бўлган самимий эътибори ва эҳтиромини намоён этди.

Навбаҳор туман марказида жойлашган мусиқа мактабида бўлиб ўтган сайловолди учрашувда номзоднинг ишончли вакили  Қ.Санақулов 2017-2020 йиллар оралиғида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда рўй берган оламшумул натижалар ҳақида гапирар экан, Навбаҳор тумани мисолида ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади. Мисол учун, кейинги йилларда янги мактаблар, шифохоналар қурилиб яна кўпчилиги қайта таъмирланди.

"Обод қишлоқ” дастури доирасида Учтут ва Меҳнат маҳалла фуқаролар йиғинлари, шунингдек, Бешработ, Кескантерак, Янгиқўрғон, Ижанд ва бошқа аҳоли манзиллари қиёфаси тубдан янгиланган.

Тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 31 фоиздан 65 фоизга оширилган.

Худди шундай, кейинги беш йилда туман ҳудудига 46 дона янги трансформатор пункти қурилиб,  4370 дона янги ҳаво электр узатиш тармоғи таянчлари ўрнатилган, 219 километрдан ортиқ электр узатиш тармоғи янгидан тортилган.

Ҳудудни ривожлантириш мақсадида 285 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 2144 та янги иш ўрни ҳам ташкил этилган.

Навбаҳорликлар ҳаётида рўй берган ва бераётган бундай ўзгаришлар амалга оширилган изчил ислоҳотларнинг амалдаги натижаси эканлиги қайд этилди.

Шундан сўнг, ишончли вакил номзоднинг кейинги беш йиллик режаларига тўхталиб, йиғилганларни у кишининг сайловолди дастури билан таништирди.

Жамиятда рўй берган чуқур демократик ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон халқининг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлай оладиган, шу билан бирга Янги Ўзбекистонни янги марраларга олиб чиқа биладиган муносиб номзодни танлашга чақирди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлегенова ҳам иштирок этди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+