Янги Ўзбекистон: инсон камолоти ва иқтидори қадрланаётган мамлакат

22.10.2021, 18:36

Янги Ўзбекистон: инсон камолоти ва иқтидори қадрланаётган мамлакат

Ана шу эзгу  шиор остида O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Урганч бахмал” МЧЖдаги бошланғич партия ташкилотида Ишончли вакил Амин Вапаев билан учрашув ташкил этилди.  

Мазкур корхонага «Bahmal Group» бренди остида 2005 йил асос солинган. 15 киши билан иш бошлаган корхонада текстил маҳсулотларидан пахта ипли гулли газламалар ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона  фаолият турлари ҳам кун сайин кенгайиб, тўқимачилик, гулли газламалар ишлаб чиқариш, ипакчилик, тикувчилик фаолиятлари билан меҳнат қилиб келаётган малакали ишчи хизматчилар сони бугунга келиб 1600 нафардан ошган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Россия, Украина, Польша, Козоғистон, Эрон давлатларига экспорт қилинади.

Сайловолди тарғибот учрашувида сўз олган ишончли вакил корхона ишчиларига номзоднинг сайловолди дастури унда саноатни, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, тинчликни сақлаш ва яқин қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида илгари сурилган ташаббусларни ҳамда келгуси 5 йилликка қўйилган улкан режалар тўғрисида атрофлича маълумотлар берди.

Корхонада фаолият олиб бораётган ҳар бир ишчи хизматчи мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнунлигини, сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришларини билдирди.

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+