Юртимизда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади

04.11.2021, 11:54

Юртимизда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади

Юртдаги ободликни  кўриб, ҳар бир кишининг кўзи қувнамоқда. Юрагида шундай гўзал замин фуқароси эканидан ғурур ҳислари уйғонмоқда. Мен ҳам депутат сифатида бу янгиланишларни ўз кўзим билан кўриб, жуда қувонаяпман. Кишини ғурулантирадиган яна бир жиҳат шундаки, бу янгиланишлар тўхтаб қолаётгани йўқ, изчил давом этаяпти. 2 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда юртимизда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилиши ҳақида айтилди. Буни эшитиб, шундай ажойиб ташаббусни амалга оширишда ўзимни ҳам масъул эканимни сездим.

Бинобарин, ҳар бир фуқаро, раҳбар ёки депутат борми, Президентимиз ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун астойдил интилиши керак. Шундаги иш тез кетади, юрт обод ва кўркам бўлади. Видеоселекторда давлатимиз раҳбари  сўнгги йилларда юртимизда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ хонадонли уй-жойлар барпо этилганини,  бу ундан олдинги  йилларга қараганда 10 мартадан ҳам кўплигини лекин ҳали уйга эҳтиёж кўплигини, бу ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Ҳа, ҳақиқатда уй-жойга эҳтиёж жуда юқори. Чунки мамлакатимизда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳлар қайд этилмоқда. Келгуси беш йилда аҳоли сони 38 миллионга етиши кутилмоқда. Уйлар қурилиши кўлами шунга мувофиқ кенгайтириб борилади. Ҳар бир ҳудудда барпо этиладиган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунда муҳим ўрин тутади. Келгуси беш йилда уларда 250 мингдан зиёд оила уй билан таъминланади.

Кўриниб турибдики, Президентимиз раҳнамолигида юртимизда ислоҳотлар кўлами тобора авж олаяпти. Бу кўлам ва шиддат бизни Янги Ўзбекистон манзиллари сари етакламоқда. Зотан, бу манзиллар ёруғ ва нурли бўлиши учун ҳар биримиз фидойилик кўрсатишимиз лозим.

Мавлуда Ибрагимова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+