Мамлакатимизда дарахт экиш борасида “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди

04.11.2021, 11:55

Мамлакатимизда дарахт экиш борасида “долзарб 40 кунлик”  эълон қилинди

Юртни яшилликка буркашдан ҳам ортиқ улуғ иш борми, дунёда. Халқимизда кўчат эккан, боғ яратган инсонларни қадрлашгани, ҳурматини жойига қўйишгани ҳам бунга аниқ мисол бўла олади. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат замирида бозорларимиз тўкинчилиги, қурилиш материаллари саноати, ерни эррозиядан сақлаш, ўзимиз нафас олаётган кислородни ишлаб чиқариш ва юртга чирой ҳамда фусункорлик касб этиши билан муҳим аҳамиятга эга.

2 ноябрт куни Президентимиз раислига ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди ва бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланди.

Видеоанжуманда бугунги ва келгусидаги экологик вазиятни инобатга олиб, дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтарилаётгани, шунинг учун бу умуммиллий лойиҳани пухта тайёргарлик билан, пули, эгаси, суғориш тизими билан амалга ошириш кераклиги таъкидланди. Эндиликда биринчи навбатда, мавжуд ва янгидан барпо этиладиган яшил майдонларга туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан масъул белгиланадиган бўлди. Улар дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлашга ҳам жавоб беради.

Йиғилишда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳокимлар билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш вазифаси қўйилди. Бунинг учун, қўмита ҳузурида “Яшил ҳудуд” унитар корхонаси ва ҳар бир вилоятда унинг филиаллари ташкил этиладиган бўлди.

Хулоса шундан иборатки, кўчат экиш бўйича белгиланган “долзарб 40 кунлик” бу тегишли ташкилот ёки корхона вазифаси бўлиб қолмасдан бунда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши зарур.

  Барно Мирзамова,

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    721
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+