Туркий тилли давлат ҳамкорлиги шу давлатлар равнақига хизмат қилади

11.11.2021, 16:22

Туркий тилли давлат ҳамкорлиги шу давлатлар равнақига хизмат қилади

Бу саммитнинг номиданоқ сезилиб турибдики, бир-бирига яқин, қадрдон ва маслакдош халқларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда шу халқларнинг тилини, маданиятини, маърифатини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Президентимизнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик  Кенгашининг Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтказилаётган навбатдаги саммитида иштирок этишини эшитганимда тили, дини, маданияти, дунёқараши ҳамда урф-одатлари бир-бирига яқин давлатларнинг бу ҳамкорлиги бардавом бўлишига ишончим янада ортди. Чунки бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо ҳисобланса,  Венгрия ва Туркий кузатувчи мақомига эга.

Мен аминманки, Истамбул учрашуви ҳам ташкилот аъзолари азалдан авлод-аждодлари, ота-боболари эъзозлаб келган дўстлик ришталарини янада бардавом бўлишига хизмат қилади. Бинобарин, бирлашган, бир-бирини қўллаган ва бир мушт бўлиб ҳаракат қилган давлатлар албатта, иқтисодиётда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам катта муваффақиятларга эришади.

Албатта, тили бир-бирига ўхшаш халқларнинг қалби ҳам бир-бирига яқин бўлади. Дунёда туркий тилли халқлар пайдо бўлганида уларнинг манзил-макони бир-бирига туташ бўлган, бир-бири билан қуда-анда, борди-келди қилишган. Бугун бебаҳо қадрияти ва ўзлигини намоён этувчи туркий тил  янада бирлаштириб турибди. Ана шу бирлик ва жипсликни янада мустаҳкамлашда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлигининг аҳамияти жуда беқиёс.

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+