Чирчиқлик ёшлар депутат билан учрашувда муаммо, таклиф ва мулоҳазаларини муҳокама қилишди

12.11.2021, 16:36

Чирчиқлик ёшлар депутат билан учрашувда муаммо, таклиф ва мулоҳазаларини муҳокама қилишди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Депутат ва Ёшлар” учрашуви ўтказилди.

O`zLiDeP ташкил топганининг 18 йиллиги муносабати билан ҳамда Ёшлар ҳафталиги доирасида ўтказилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этишди.

Ўрта Чирчиқ тумани 3-ихтисослаштирилган мактабнинг фаоллар залида ўтказилган тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Виктор Пак очиб берди.

 Қизғин ва самимий руҳда ўтган учрашувда Янги Ўзбекистон бунёдкорлари мамлакатни қандай қуришмоқчи, ўзларини намоён этишлари, рўёбга чиқишларида яратилиши лозим бўлган зарурий шароитлар борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Вилоятда яшовчи ёшлар вакиллари ўзларини қийнаб келаётган муаммо, таклиф ва мулоҳазаларини депутатлар билан кечган мулоқот жараёнида бевосита муҳокама қилишди.

Ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари ва юритишларида керак бўладиган услубий тавсияларга эга бўлишди.  

Мулоқот учрашувида жамият ҳаётида фаол қатнашаётган бир гуруҳ ёшлар O`zLiDeP вилоят Кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбир сўнггида партия бундан буён ҳам ўз сафларида мақсадга интилувчан, шижоатли, ташаббускор йигит ва қизларни – янги авлод вакиллари, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланиши, изчил ва жадал ривожланаётган, эркин ва гуллаб-яшнаётган демократик давлатни барпо этиш вазифаларини амалга оширишга қодир янги давр кадрларини бирлаштиришга йўналтирилган  фаол ишларни олиб бориши таъкидланди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    352
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+