“Депутат ва ёшлар” учрашувида келгуси беш йилликдаги аниқ мақсадлар бўйича тушунча берилди

16.11.2021, 15:23

“Депутат ва ёшлар” учрашувида келгуси беш йилликдаги аниқ мақсадлар бўйича тушунча берилди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилининг мазмун-моҳиятини ёшларга атрофлича тушунтиришни мақсад қилган учрашувда партиянинг вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлар ва партия фаоллари иштирок этишди.

Учрашув давомида талаба йигит-қизларга “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”нинг устувор йўналиши ҳамда «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китобининг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилди ва бу борада ёшларнинг фаол иштироки муҳимлиги таъкидланди.

Интерактив тарзда ўтган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Тадбир сўнгида фаол ёшлар партия эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланишди.

  • Кўрилди
    539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+