Депутат "Мактабда бир кун" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди

17.11.2021, 16:04

Депутат

Таълим-тарбиявий жараённи ташкил этишда педагогик мулоқот маданияти ўқитувчи ва ўқувчиларнинг бевосита ўзаро муносабатини маълум бир мақсад сари ҳамжиҳатликка йўналтирувчи кучдир. Шу мақсадда, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлимининг "Мактабда бир кун" лойиҳаси бу гал эътиборни "Мулоқот маданияти"га қаратди.

Партиянинг фаол аъзоси Нилуфар Исмоилжонова "Халқаро талабалар куни" муносабати билан ушбу лойиҳа доирасида мактаб ўқувчилари билан учрашди. Суҳбат бошиданоқ, болалар кўнглига йўл топишни асосий мақсад қилган Нилуфар ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларига мос мулоқот тизимини ишлаб чиқишга киришди. Шу билан бирга, мулоқотда миллий маънавиятимиз, урф-одат ва анъаналаримиз имкониятларидан фойдаланишга ҳаракат қилди.

"Мулоқотда ҳар бир ўқувчига алоҳида эътибор ва дилкашлик синф жамоаси билан умумий мулоқот жараёнини соддалаштиради, ўқитувчининг эркин педагогик фаолияти учун замин тайёрлайди, зиддиятли вазиятларни осон ҳал қилади, деб ўйлайман. Бугун бироз қийналдим, аммо болаларга меҳрим тушиб қолди, мен буларни кўришга яна келаман”, - дейди "Мактабда бир кун" лойиҳасининг қаҳрамони Нилуфар Исмоилжонова. Aлбатта, ҳар қандай жамиятда баркамол авлодни тарбиялаш, вояга етказиш ва уни маълум бир касбга йўналтириш оғир ва машаққатли меҳнат эвазига амалга оширилади. Нилуфар ва O'zLiDeP фаоллари заҳматли аммо шарафли касб эгаларига яна бир бор тасанно айтади.

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+