2022 йил давлат бюджетида Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун зарур шароитлар яратиш кўзда тутилган

18.11.2021, 15:19

2022 йил давлат бюджетида Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун зарур шароитлар яратиш кўзда тутилган

Шу кунларда “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинмоқда.

Эьтиборга молик жиҳати маблағларнинг тақсимланиш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида белгиланган “Янги Ўзбекистон Тарққиёт стратегияси”да белгиланган мақсад ва ғояларига тўлақонли мосдир. Шу маьнода айтиш мумкинки, 2022 йил давлат бюджетида Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун зарур шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Бунда биринчи навбатда барча соҳаларга илм-фан ютуқларини жорий этишга эьтибор каратилади. Зеро давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда,  “Юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун бизга замонавий илм ва яна бир бор илм, тарбия ва яна бир бор тарбия керак.”

Бу сўзларнинг асоси сифатида мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш учун, яъни субсидиялар учун 1,5 трлн.сўм ажратилиши фарзандларимизни боғча ёшидан бошлаб мукаммал тарбия олиш имконини беради.

Бундан ташқари, 2022 йилда мактабларимизни интернет тармоғига улаш учун 152 млрд.сўм (2021 йилда 98 млрд.сўм) ва Республика мақсадли китоб жамғармасига 605 млрд.сўм (133,4 млрд.сўм) ажратилганлиги белгиланган ғоянинг молиявий манбаси ҳал этилганлигидан далолат беради.

Олий таълим соҳасида талабалар турар жойларини барпо этиш учун давлат-хусусий шериклиги лойиҳаларига 180 млрд.сўмга яқин субсидиялар ажратилиши бир неча ўн йиллар давомида муаммо бўлиб келган “ётоқхона”, “квартира”лар масаласини адолатли ечими бўлди.

Талабаларимиз амалиётларини самарали ташкил қилиш, мунтазам қатнашишларини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга амалиёт ўташ вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида ҳар ойлик субсидиялар берилиши Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш учун дадил кадам ташланаётганини кўрсатмокда.

Бахтиёр Рухитдинов,

 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+