Яккабоғлик O'zLiDeP депутати иккинчи бор Президент совғаси — «Спарк» автомобилини қўлга киритди

22.11.2021, 17:06

Яккабоғлик O'zLiDeP депутати иккинчи бор Президент совғаси — «Спарк» автомобилини қўлга киритди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Аёллар дафтари»ни юритиш, хотин-қизларнинг муаммо ва мурожаатларини ҳал этиш, янги иш ўринлари яратиш жараёнида фаол иштирок этган мутасаддилар, тадбиркорлар ва соҳа вакилларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси томонидан  эълон қилинган «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла раиси», «Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати» ҳамда «Энг намунали аёл иш берувчи» танловлари ғолиблари аниқланган эди.

Танловда Яккабоғ туман Кенгаши депутати, O'zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли “Сетора имкон плюс” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Наргиза Саломова «Энг намунали аёл иш берувчи» деб эътироф этилиб, Президент совғаси — “Spark” автомобили соҳибига айланган эди. Яқинда пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги театрда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

-Мен иккинчи бор Президент совғаси - “Spark” автомобилини Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Нарбоева қўлидан қабул қилиб олар эканман, кўксим ғурур ва ифтихор ҳислари билан тўлиб тошди, - дейди Наргиза Саломова. – Чунки, мен “Ташаббус-2019” кўрик-танловида ҳам бош мукофот – Президент совғасини қўлга киритган эдим. Хулоса шуки, эл дарди билан елиб-югурган одам кам бўлмас экан. Менинг энг намунали аёл иш берувчи йўналишида ғолиб бўлишимда Президентимизнинг “2 та иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтараман” деган оташин фикрлари асос бўлиб хизмат қилди. Ваҳоланки, ҳозир мен раҳбарлик қилаётган нодавлат таълим муассасасида ҳар йили 300 нафардан зиёд хотин-қиз ҳунар ўрганиб, мустақил ҳаётда ўз ўрнини топиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, депутат Наргиза Саломова ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган “Ишбилармон аёл-2018” кўрик-танловининг 2-ўрин соҳибаси бўлган эди. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    689
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Фуркат 2021-12-06 08:17:51

Ажойиб, табриклайман, ишларизга омад ёр булсин Наргизахон!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+