Андижонлик депутатлар “Биз яшил макон тарафдоримиз!” акциясини илгари суришяпти

24.11.2021, 15:05

Андижонлик депутатлар “Биз яшил макон тарафдоримиз!” акциясини илгари суришяпти

Шаҳобиддин Жабборов халқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгаши депутатлигига 3-Тадбиркор-сайлов округидан сайланган. У ўзи сайланган округда жойлашган маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, депутат томонидан Бирлашган маҳалла фуқаролар йиғини кўчалари  ва йўл ёкаларига мевали  ва манзарали кўчатлар экилди.

Худди шундай тадбир халқ депутатлари Шаҳрихон туман кенгаши депутати Қаҳрамон Саримсақов томонидан ҳам маҳаллаларда амалга оширилди. Жумладан, халқ ноиби бошчилигида 500 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари кўча бўйларига, ички кўчалар четларига ўтқазилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+