Сайёр қабулда иштирок этган Дилноза Узақова 11-мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашди (фото)
22.02.2018, 16:23
Риштон туманидаги “Чек-Жалаер” МФЙда яшовчи Тожали Эрматов ўз ҳудудида хусусий мактабгача таълим муасассаси қуриш учун ер майдони сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат қилганига анча бўлди. Бироқ сал кам бир йил бўлишига қарамай, унинг мурожаати ҳозирга қадар ҳал этилгани йўқ.
O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Риштон туманидаги “Чек-Жалаер” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулдан сўнг унинг бу муаммоси тез кунларда ҳал этиладиган бўлди.
Шу ҳудудда яшовчи Абдурасул Исломов, Хайринсо Мирзаева ва Хилола Юлдашевалар имтиёзли нархларда бериладиган газ баллонларини етказиб бериш бўйича муаммолар йиғилиб қолганидан шикоят қилишди. Уларнинг мурожаатини туман “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси бошлиғи Жамолдин Матисломов зиммасига олиб, бир ҳафта ичида муаммони ҳал этиб беришга ваъда берди.
Риштонлик Дилноза Узақова ҳам сайёр қабулга ўз муаммосига ечим топиш умидида келган эди. У 2011 йилдан буён иш сўраб бир неча ташкилотлар эшигига борганини айтди. Сайёр қабул давомида унинг муаммоси ҳам ҳал этилиб, тумандаги 11-мактабгача таълим муассасасига ёрдамчи тарбиячи лавозимига ишга жойлашди.
Сайёр қабулда юқоридаги каби 10 дан ортиқ муаммо ва таклифлар эшитилди. Халқ депутатлари туман ва вилоят Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари ҳар бир мурожаатни депутатлик назоратига олишди.
Эслатимиз ўтамиз, бундай сайёр қабуллар вилоятнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.
O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг