Депутат ўрганишлари натижасида Чустдаги боғча ва тез тиббиёт маркази анча таъмирталаб эканлиги маълум бўлди

30.11.2021, 12:18

Депутат ўрганишлари натижасида Чустдаги боғча ва тез тиббиёт маркази анча таъмирталаб эканлиги маълум бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Султонов Чуст туманида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказяпти, турли масалалардаги мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганяпти.

 Депутат 16-сонли Мактабгач таълим ташкилотида ўрганиш ишларини олиб борди. Мазкур мактабда куз - қиш мавсумига таёргарлик ҳолати, яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Ўрганишлар натижасида ушбу мактабгача таълим муассаси анча эски ҳолатда эканлиги, уни қайта таъмирлаш лозимлиги аниқланди.

Халқ вакили мутасадди билан шу ернинг ўзида масалага ечим топиш мақсадида мазкур боғчани қайта таъмирлаш учун келгуси йилги давлат дастурига киритиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, депутатнинг кейинги ўрганиши ушбу ҳудуддаги Тиббиёт марказидан бошланди. Тиббиёт марказнинг барча бўлимлари беморлардан тортиб шифокорлар билан ҳам яқиндан суҳбатлашилиб, синчковлик билан ўрганилди.

Ўрганишлар давомида шифохонада беморлар учун етарли шарт-шароитлар йўқлигиги, тиббиёт анжомлари анча эскиргани, бинони қайта таъмирдан чиқариш лозимлиги  аниқланди.

Ушбу масалада туман мутасадди раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди ва муаммо депутат назоратига олинди.

  • Кўрилди
    508
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+