Онкология ва эндокринология хизматларини кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади

30.11.2021, 17:53

Онкология ва эндокринология хизматларини кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор ҳар қачонгидан ортганини қадамда кузатишимиз мумкин. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жойлардаги учрашувларида тиббиёт муассасаларига ташрифлари, айни ташрифлар доирасидаги илғор ташаббуслар, янги шифохоналар қурилиши учун берилаётган тавсиялар, тиббий жиҳоз ва ускуналарнинг замон талабларига мос равишда харид қилиш ва тайёрлаш кўламини кенгайтириш каби хайрли ишлар фикримизнинг исботидир.

Куни кеча 29 ноябрь куни Президентимизнинг онкология ва эндокринология тиббиёт марказлари қурилишига оид лойиҳалар билан танишгани ана шу далилларнинг давоми бўлди. Айтиш жоизки, бу икки йўналиш инсон умри, ҳаёт сифати, генофонд соғломлигини белгилайдиган муҳим соҳалардир. Шифохоналарга мурожаатлар ва жойлардаги тиббий кўриклар натижаси айни касалликларнинг тобора кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда. Ўзимиз ҳам депутат сифатида, партия ҳудудий Кенгаш раиси сифатида, қолаверса, ногиронлиги бўлган болалар интернат уйи раҳбари сифатида жойлардаги ўрганишларимизда айни хасталик билан оғриётган, даволанишга муҳтож аҳоли вакилларига кўп дуч келаётганимиз сир эмас. Демак, мазкур йўналишдаги муаммоларни бартараф этишда республикадаги эскирган марказларни янгилашга эҳтиёж катта эканлиги бор гап эди.

Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 майдаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказига ташрифидан сўнг шу куниёқ қабул қилинган “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан мазкур йўналишларда янги замонавий бинолар қурилиш белгиланган эди. Хорижий клиникаларнинг илғор тажрибаси, шифокор ва беморлар учун барча шароитлар ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти мени ҳам шифокор сифатида хурсанд қилиб юборди. Лойиҳа билан танишиш асносида амин бўлдимки, давлатимиз раҳбари хоҳ у катта бўлсин, хоҳ у гўдак бўлсин, ҳар бир фуқаросини фарзандидек, ота-онасидек, жигарларидек севишини, беморлари дардига малҳам бўлишга уринишини ҳис қилдим. Чунки айни тақдимотдан кўнгли тўлган давлатимиз раҳбари куюнчаклик билан галдаги вазифа мазкур марказларга хориждан мутахассислар жалб этиш, шифокорларни жаҳон ютуқлари асосида қайта ўқитиш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш эканлигини қатъий таъкидладилар.

Бундай қўллаб-қувватлаш замирида халқимизнинг саломатлиги масаласи ҳар доим устувор сиёсат даражасида эканлиги яққол намоён бўлди.

Хуршидахон Халилова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+