Моҳир металлурглар партиямиз сафдошлари бўлди

15.12.2021, 15:19

Моҳир металлурглар партиямиз сафдошлари бўлди

Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланишида металлургия саноатининг ҳам ўз ўрни бор.

Маълумки, O’zLiDeP “Саноатлаштириш ва янги технологиялар – иқтисодиёт рақобатбардошлиги асоси!”, - деб ҳисоблайди.

Партия бу борада соҳа ходимлари орасида турли шакл ва кўринишдаги тадбирларни ўтказиш орқали уларнинг фикр-мулоҳаза, таклифларини ўрганади. Мамлакат саноати ривожида муҳим аҳамият касб этувчи тегишли дастур ва режалар ишлаб чиқади.

O’zLiDeP Оҳангарон шаҳар Кенгаши ҳам мамлакатдаги йирик саноат корхоналаридан бири бўлган “LIDA METAL TECHNOLOGY” МЧЖ ХК да фаолият юритувчи ишчи-ходимлар ўртасида тарғибот ишларини самарали олиб борди.

Натижада, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 200 минг тонна бўлган корхонадаги 30 нафар партия хайрихоҳлари аъзоликка қабул қилинди.

БПТ очилишига бағишланган тадбирда партия Оҳангарон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Гулжаҳон Жиянова давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” номли нутқи мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилди.

 Унда Янги Ўзбекистон саноатини ривожлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратилганини таъкидлади.

Заводнинг етакчи мутахассисларидан бири Исломбек Воҳидов бошчилик қилиши белгиланган “LIDA METAL TECHNOLOGY” МЧЖ ХК” қошида қуйи бўғин ташкил қилинди ва партия гувоҳномаси топширилди. БПТ аъзоларига эса партия аъзолик гувоҳномалари, кўкрак нишонлари тақдим этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+