“Ижодкор” МФЙ аҳолисининг муаммоси тез фурсатда ҳал этилди

16.12.2021, 15:34

“Ижодкор” МФЙ аҳолисининг муаммоси тез фурсатда ҳал этилди

Давлатобод тумани “Ижодкор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н.Назарова томонидан 1-Орзу сайлов округидан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига сайланган депутат Қ.Дадабаевга маҳалла аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб беришни янада кўпайтиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилганди.

Ушбу масалани ижобий ҳал қилиш мақсадида депутат зудлик билан "Наманган сув таъминоти" МЧЖ Давлатобод филиали раҳбари И.Исоқовга мурожаат қилди. Ушбу масала дархол ҳал этилиб, шу куннинг ўзида маҳаллага 10 тоннадан ортиқ тоза ичимлик суви етказиб берилди. Маҳаллага ҳар куни график асосида сув етказиб бериш тўлиқ йўлга қўйилди.

Маҳалла аҳолиси туман ташкилотлари ва депутат томонидан мурожаатга беэътибор бўлмай, тез фурсатларда ҳал этилганига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+