Фермерлигимдан фахрланиб кетдим...

16.12.2021, 15:46

Фермерлигимдан фахрланиб кетдим...

Яхши сўз жон озиғи дейишади. Қаранг, шунча йил фермер бўлиб, дала кезиб, трактор ҳайдаб, не-не қаҳратону гармселларда жонимизни жабборга бериб ишладигу бир ширин сўз эшитмабмиз-ей! Фақат “план”, “пахта” “мажбурият” “разбор” каби сўзларни эшитавериб, дийдамиз қотиб кетган экан. Президентимизнинг бизни қадоқ қўлли, фидойи ва жонкуяр фермерлар деб аташининг ўзиёқ, дилимни яйратиб юборди. Барча чарчоқларим тарқаб кетди.

Муборак туманини биласиз, қиши изғирин, ёзи иссиқ, сув танқис, унинг устига гармселлар пахта ёки ғалланинг силласини қуритиб юборади. Бундай оғир шароитда ишлаган деҳқонни бир оғизгина ширин сўз қалбини яйратиб юборади.

Президентимиз бот-бот такрорлаганидек, эндиликда фермер кўптармоқли бўлиши лозим. Ҳозирги кунда менга чорва ҳам, боғ ҳам бор. Буёғини сўрасангиз 5 гектар тарвуз, 5 гектар қовун, 5 гектар пиёз, 5 гектар сабзи экиб, ички бозор тўкинлигига ҳисса қўшиб келаяпман. 350 бош қўй, 50 бош қорамол, пилла учун озуқа – тут плантациялари, биолабаротория ҳам мавжуд.

Аёл бошингиз билан сизга шунча ташвиш нимага керак, дейишади, баъзи кишилар. Уларга қарата: агар эл юкига елка тута олмасанг, юрт тараққиётига озгина бўлса-да, ҳисса қўша олмасанг, дунёга келдинг нимаю, келмадинг нима дейман.

Нодира Бердиева,

Муборак туманидаги “Ҳусаинов Нормурод Тўрамуродович”

фермер хўжалиги раҳбари,

 O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли.

  • Кўрилди
    583
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+