Қашқадарёда “хонадонбай” юриш тизими асосида семинарлар ташкил этилди

16.12.2021, 17:05

Қашқадарёда “хонадонбай” юриш тизими асосида семинарлар ташкил этилди

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан “Аҳолига парранда, қуён, эчки, қорамол асалари уялари тарқатиш ҳамда аҳолини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар” асосида “хонадонбай” юриш тизими асосида семинарлар ташкил этилди.

Вилоятнинг Чироқчи, Яккабоғ ва Қамаши туманларида бўлиб ўтган “хонадонбай” юриш тизими асосидаги семинарларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов иштирок этди ва хонадон эгаларига Президентимизнинг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ва 2021 йил 14 июндаги “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида кўзда тутилган субсидиялар ажратиш, кластер ва кооперациялар ташкил этиш ҳақида тушунчалар берди.

-Энг аввало, аҳолига ташкилотлар ва фермер хўжаликлари орқали парранда, қуён, қўй, эчки, қорамол ва асалари уялари етказиб бериб, кейин тайёр маҳсулотни сотиб оладиган кластер ва кооперацияларни ҳам ташкил этишимиз  лозим, - деди А. Хаитов. - Бу борада туман ҳокимларининг МФЙ лардаги ёрдамчилари бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан “Хонадон дафтари” юритиш ва унда амалга оширилган ишлар қайд этиб борилиши керак.

Яккабоғ туманидаги “Эсат” МФЙ ҳудудидаги Эсат қишлоғида яшовчи Рустам Қудратов хонадонида ўтказилган шундай семинарларда аҳоли вакилларига мазкур хонадондаги ибратли ишлар намуна сифатида намойиш этилди.

-10 сотих томорқамда 40 бошдан зиёд қўчқорни бўрдоқига боқиб, яхшигина даромад олаяпман, - дейди Р. Қудратов. – Яқинда 25 бош қўчқорни Тошкентга сотдим. Хонадонимдаги махсус катакларда товуқ, курка, ўрдак, ғоз ва қуён парваришлаб келаяпман. Чорва моллар ҳолати бўйича махсус дафтар тутилган бўлиб, ветеринар унга касалликларга қарши эмланганлигини қайд этиб боради.

Вилоятдаги барча тумандарда “Хонадонбай” юриш тизими асосида семинарлар давом этмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+