Депутат ўз сайловчилари олдида ҳисобот берди

17.12.2021, 15:56

Депутат ўз сайловчилари олдида ҳисобот берди

Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашига 8-Таган сайлов округидан сайланган депутат Х.Эгамбердиев сайёр қабул ўтказиб, бир йиллик фаолияти юзасидан сайловчиларга ҳисобот берди.

Йил давомида тушган мурожаатларга асосан тегишли ташкилотларга 26 та депутатлик сўрови чиқарилганлиги ва ушбу мурожаатлар тўлиқ ижроси таъминланганлиги тўғрисида маълумот берди. Депутат маҳалла фаоллари билан биргаликда фаолият олиб бориб бундан кейин ҳам сайловчиларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилишда фаол бўлишини билдирди. Тадбир давомида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти билан таништириб, ундаги ҳар бир бўлим юртимизда кейинги 5 йилда амалга оширилган ислоҳатларнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг қабулга келган сайловчиларнинг мурожаатларини тинглади ва уларга ижобий ечим топиш чораларини кўрди. Хусусан,  “Таган” маҳалласи, Истиқлол кўчаси 8-уйда яшовчи фуқаро Отахон Атажонов депутатнинг амалий ишлари тўғрисида гапирди ва халқ вакилининг фаолиятига ижобий баҳо берди.  О. Атажонов дала ва уй томорқаларга сув танқис вақтида суғоришда қийнчиликлар юз бераётганлиги сабабли маҳалла ичидан кесиб ўтган Мустақиллик каналидан қўшимча ариқ казиб унга сув насоси ўрнатишда депутатдан амалий ёрдам сўради.

Дўстлик кўчаси 29-уйда яшовчи фуқаро Хўжаева Барно кўчаларда эгасиз дайди итлар кўпайиб кечки пайтлари кўчага чиқиш ҳавфли эканлиги ва хонадонлардаги парранда ва чорваларига зарар етказаётганлигини,  Бекметова Гулбахор “Истиқлол” кўчаси янги асфальт қилингандан сўнг кўчада автомашиналарнинг юқори тезликда қатнови кўпайгани бунинг натижасида ёш болалар учун хавф туғдираётгани сабабли  тезлигини чеклаш белгиси ёки пиёдалар йўлаги қуриш зарурлиги, Отамуродова Саломат “Таган” кўчасида ахлатлар тоза худуд томонидан ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги юзасидан мурожаатлар қилишди.

Мазкур мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилиб, биргаликда ижобий ҳал этиш чораларини кўришини билдирди.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+