Депутатлар қўнғиротлик ёшлар билан учрашди

20.12.2021, 15:57

Депутатлар қўнғиротлик ёшлар билан учрашди

Қўнғирот туманида “Депутат ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Даставал депутатлар фаолиятлари давомида олиб бораётган ишлари, бу борада ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар, депутатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ваколати бўйича  фикрлар юритилди. 

Мулоқотда давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” шиори атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни самарали  ва тизимли ташкил этиш кераклиги қайд қилинган.

Депутатлар қўнғиротлик ёшлар билан мулоқот жараёнида тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.  Депутатлар мактаб фаолияти  билан яқиндан танишар экан, у ердаги болалар билан ҳам ўртоқлашди, уларнинг  фикр ва таклифларини тинглади. 

Тадбирда шунингдек,  ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, замонавий билим ва кўникмага эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи бўйича ҳам фикр-мулоҳозалар қилинди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+