Депутат мактабнинг аълочи ўқувчиларини бадиий китоблар жамланмаси билан тақдирлади

21.12.2021, 16:34

Депутат мактабнинг аълочи ўқувчиларини бадиий китоблар жамланмаси билан тақдирлади

Сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирок этиши мамлакатнинг демократик ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Бугун ёшлар ўз фикри ва ўз сўзига эга. Депутат ва ёшлар учрашувида юқоридаги фикрлар яна бир бор ўз тасдиғини топди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими, Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман Кенгаши ҳамкорлигида “Депутат ва Ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Депутат Баҳодир Зиёвиддинов ўзи сайланган 18-саноат округи ҳудудидаги 131-мактабда битирувчи ёшлар билан мулоқот қилди.  Ёшларнинг ташаббус ва таклифлари тингланди, муаммолар ўз ечимини топди. Мактаб ёшлари билан кўплаб лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширилиши белгиланди.

Мулоқот якунида бир гуруҳ ёшларга депутат томонидан бадиий асарлар жамланмаси топширилди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

“Ёшлар қаноти”

  • Кўрилди
    698
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+