Қўнғиротлик депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди

29.12.2021, 17:27

Қўнғиротлик депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди

 Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулистон Қаражанова ўз сайловчилари билан учрашди. Учрашувда партиянинг Қўнғирот туман Кенгаши ходимлари, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини турғунлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда халқ вакили ўз сайловчиларига ўтиб бораётган 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурдан келиб чиқиб,  жорий йилнинг 11 ойи  давомида  депутатлик ваколати доирасида қилинган ишлари бўйича ўз сайловчиларига ҳисобот берди. 

Депутатлик  ваколати  доирасида келиб тушган муаммоларни тегишли  ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш йўллари, сайловчилар ишончини қазониш йўлида олиб борган амалий ишлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Бундан ташқари учрашувда халқ  вакили сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини тингланди. Жумладан, сайловчилар томонидан йўлларнинг насозлиги, ишсизлик ва ижтимоий соҳага оид масалалар бўйича ҳам мурожаатлар ва таклифлар тингланди.

Кўтарилган  айрим  муаммолар  бўйича шу ернинг ўзида батафсил тушунтирилган бўлса, айримларини тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома юбориш орқали  ўрганиб чиқишга келишиб олинди ва ижроси   назоратга олинди.          

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+