Ёшларда Ватан тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантиришга биз ҳам ҳисса қўшишимиз керак

10.01.2022, 15:34

Ёшларда Ватан тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантиришга биз ҳам ҳисса қўшишимиз керак

Тинчлик, хотиржамлик барқарор мамлакатдагина ҳар жиҳатдан ўсиш, ривожланиш бўлади, буюк мақсадлар, орзулар рўёбга чиқади. Шу маънода давлатимиз раҳбарининг  мамлакатимизда тинчлик-осойишталик таъминланиши, мудофаа салоҳиятимиз ошишига жуда катта эътибор қаратаётгани алоҳида эътиборга молик. Кейинги беш йилда амалга оширилаётган чуқур ўзгаришлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари жамиятимизнинг ажралмас бир қисмига, мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг кафолатига, ҳарбий хизматчилар ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланяпти.

Ана шу ижобий жараёнда мудофаа тизимининг мукаммал тайёргарликка эга, малакали кадрлар билан узлуксиз таъминланиши беқиёс аҳамиятга эга.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишиб, хусусан, Темурбеклар мактабига ҳам ташриф буюрди.  Президентимизга ҳарбий-академик лицейдаги ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Шу ерда видеоконференция орқали Тошкент, Нукус, Фарғона ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан ҳам мулоқот бўлди.

Президентимизнинг мазкур тизимга улкан эътибор қаратаётгани барчамиз учун ибратлидир. Биз – партия фаоллари фуқароларда ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш,  ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ишига ҳисса қўшиш учун тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз зарур.

Жамшид Жалолов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    491
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+