Депутат сўрови билан муаммо ҳал этилди

17.01.2022, 11:57

Депутат сўрови билан муаммо ҳал этилди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабоевга аҳоли билан ўтказилган учрашувда “Тўқувчи” маҳалласи ички кўчаларида яроқсиз холатга келган ичимлик суви қувурларини таъмирлаш ҳамда “Ижодкор” маҳалласига сув тармоғи тортиш муаммосини ҳал этишда амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Муаммога ижобий ечим топиш мақсадида “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Давлатобод тумани бўлимига депутатлик сўрови юборилди.

Депутатлик сўрови асосида Сув таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан “Тўқувчи” маҳалласи Аэропорт кўчасидаги носозликлар бартараф этилди.

“Ижодкор” маҳалласи 2022 йил “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, хозирда маҳалла аҳолосини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳалаштириш ишлари олиб борилаётганлиги ва жорий йилда маҳалладаги хар бир хонадонга ичимлик суви кириб бориши тушунтирилди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлардан маҳалла аҳолиси мамнун эканликларини билдирди.

  • Кўрилди
    1173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+