Пастдарғом ва Нуробод туманларида депутат ва ёшлар мулоқоти ташкил этилди

19.01.2022, 11:19

Пастдарғом ва Нуробод туманларида депутат ва ёшлар мулоқоти ташкил этилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят, Пастдарғом ва Нуробод туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этган ушбу тадбирда дастлаб 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг янги лойиҳаси ёшлар ўртасида кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек туманларда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги ишларни самарали ташкил этиш хусусан туман (шаҳар) Кенгашлари қошидаги “Ёшлар қаноти” гуруҳлари фаолиятини янада жонлантиришга қаратилган қатор вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда ташкилий масала кўрилиб, Пастдарғом ва Нуробод туман Кенгашларининг “Ёшлар қаноти” гуруҳлари раҳбарлари сайланди.

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    672
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+