Маҳаллаларда “Тадбиркорлик сари илк қадам” лойиҳаси доирасида мулоқотлар ташкил қилиняпти

21.01.2022, 15:48

Маҳаллаларда “Тадбиркорлик сари илк қадам” лойиҳаси доирасида мулоқотлар ташкил қилиняпти

O`zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти Навбаҳор туманида “Тадбиркорлик сари илк қадам” мавзусида давра суҳбатини ташкил этди.

Туманнинг “Бешработ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1- умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ушбу тадбир ҳудудларда ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш, ёш тадбиркорлар сонини янада кўпайтириш мақсадида ташкил этилди.

Давра суҳбатини Халқ депутатлари Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти аппарат раҳбари М.Эшниёзов очиб, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси яратилганлиги, давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини ривожлантириш борасида қонун ҳужжатларида бир қатор имтиёз, кафолат ва ҳуқуқлар берилганлиги, ҳозирги кунда ҳам соҳага Призедентимиз томонидан катта эътибор қаратилаётганлиги хусусида мисоллар асосида сўзлади.

Шунингдек, давра суҳбати иштирокчилари томонидан ҳудудларда аҳоли қатламини, айниқса, ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш борасида  гапиришиб,  тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган қатлам--тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар манфаатларини муҳофазалаш, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни янада мустаҳкамлаш O`zLiDePнинг устувор дастурий вазифаларидан бири эканлиги, шу боис партия ҳамкор ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, фермерлар ва жамоат ташкилотлари билан алоқаларни мунтазам равишда  самарали олиб бораётганлиги ҳақида тўхталди. 

Партия фаоли “PАRADISE GARDEN” МЧЖ директори Ш.Турдиевнинг тадбиркорликни бошлаш ва унинг сир-асрорлари хусусидаги ўз тажрибаларидан келиб чиқиб берган маълумотлари иштирокчилар учун янада қизиқарлироқ бўлди.

Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан туманнинг таниқли тадбиркорига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.

 O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+