Эндиликда мамлакатимизда “инсон-жамият-давлат” тамойили устувор аҳамият касб этади

27.01.2022, 17:45

Эндиликда мамлакатимизда “инсон-жамият-давлат” тамойили устувор аҳамият касб этади

Бу нима дегани? Бу – эндиликда мамлакатимизда инсон қадр-қиммати улуғланади, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат манфаатларидан устун қўйилади дегани. Хўш, энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг, қайси мамлакатда инсон қадр-қиммати давлат манфаатларидан устун қўйилган?  Бу ҳақда фикр юритганда, шу нарсани унутмаслик керакки, қайсики давлатда инсон қадри  улуғланса, инсон манфаати давлат манфаатидан юксак қўйилса, ўша давлатда тараққиёт бўлган, ўша мамлакатда ривожланиш авж олган.

Президентимиз яқинда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаб олиш масалаларига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида барча иқтисодий комплек ва ҳокимлар олдига бир муҳим масалани қўйди. Яъни ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард доллардан ошириб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 бараварга кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартиришдек улуғвор вазифа белгиланди.

Жорий йилнинг ўзида инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик масаласи ҳам илгари сурилди. Бундан ташқари жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 10 триллион сўм кредитларни “маҳаллабай” кафолатли етиб боришини таъминлаш, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик, деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 бараварга ошириб, аграр тармоқда йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш, яқин беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш масаласи белгилаб берилди.

Бу вазифалар жуда улкан ва залворли. Амалга ошириш эса жуда катта маҳорат ва меҳнатсеварликни талаб этади. Мақсад ҳам шу. Белгилаб олинган вазифалар қоғозда қолиб кетмасин. Қоғозда қолиб кетиши эса мамлактат иқтисодиёти учун фақат зарар келтиради. Шундай экан, лойиҳа бор, дастур белгиланган, маблағ етарли, уни амалга ошириш учун нафақат алоқадор ташкилотлар балки биз депутатлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳар бир фуқаро жонбозлик кўрсатиши лозим.

Ҳазратқул Хўжамқулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+