Тараққиёт стратегияси - ҳаётбахш дастур

28.01.2022, 11:54

Тараққиёт стратегияси - ҳаётбахш дастур

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 январда Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида жумладан, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларида таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалари, айниқса, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитларни яратиш борасидаги фикр - мулоҳазалари O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳанг эканлиги билан аҳамиятдир.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш юртимизда 2026 йил якунига қадар ишсизлик даражасини камида 2 баравар қисқартириш режалаштирилаётганлиги партиямиз фаолларини ҳам ушбу йўналишдаги тадбирларда бевосита иштирок этишларини тақозо этади. Тарғибот-ташвиқот ва тегишли тушунтириш ишлари орқали вилоятимизда ҳам янгидан-янги саноат зоналарини ташкил этиш, бизнес инкубаторлар тизимини ривожлантиришга, шароити оғир бўлган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш учун қўлай шароитларни вужудга келтиришда партиянинг вилоятимиздаги барча бўғинлари фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари зарур.

Бутун мамлакатимизда бўлганидек, Бухоро вилоятида ҳам 2026 йилга бориб, тадбиркорлик субъектларига солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига камайтириш зарурлигини ҳар биримиз Президентимиз маърузасини тинглаган ҳолда аниқ ҳис этдик. Ҳеч шубҳасиз, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги ҳам вилоятимизнинг тегишли масъул идоралари зиммасига алоҳида масъулият юклаши турган гап.

Эътиборлиси Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурнинг амалга оширилиши биз партия фаоллари қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиши билан бирга зиммамизга катта масъулият юклайди.

Маълумки, хорижий инвестицияларнинг юртимизга жалб этилиши мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Президентимизнинг ҳар бир чиқишида бу алоҳида таъкидлаб келинмоқда. Видеоселектор йиғилиши ҳам бундан мустасно эмас. Вилоятимиз шаҳар ва туманларида бу муҳим масала масъулларнинг, шу жумладан O'zLiDeP фаолларининг доимий эътиборида бўлишига ишончимиз комил. Яъни инвенстицияларни ҳудудларга жалб қилиш учун зарур шароитлар яратилгандагина чет эллик сармоядорлар иштирокида тегишли корхоналар ўз фаолиятини бошлайдиган бўлади. Негаки, мамлакатимиз миқиёсида бу борадаги ишлар кўлами ниҳоятда кенг. Келгуси 5 йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш мўлжалланганлиги, ушбу  йўналишдаги ишлар Бухоро вилоятида ҳам изчил амалга оширилишини ҳар биримиз тўлиқ англаб етмоқдамиз.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимизнинг видеоселектор йиғилишидаги маърузаси, тараққиёт стратегисида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат Дастурида кўзда тутилган ҳаётбахш ишлар барчамизни Ватанимизнинг эртанги кунига теран кўз билан нигоҳ ташлашига даъват этиб турибди. Табиийки, партиявий собитқадамлик ва фаоллик фаолиятимизнинг бош мезони бўлиб қолади. 

 Фармон Аминов,

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+