Қуйи бўғинлар фаолиятидаги камчиликлар таҳлил қилинмоқда

08.02.2022, 14:44

Қуйи бўғинлар фаолиятидаги камчиликлар таҳлил қилинмоқда

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вакиллари ва депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ Тўрақўрғон туманидаги корхона ва ташкилотлар қошида ташкил қилинган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ўрганди.

Дастлаб, O’zLiDeP Тўрақўрғон туман Кенгашида ҳозирги кунда фаолият юритиб келаётган 84 нафар БПТлар ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Ишчи гуруҳ томонидан 40 та корхона ва ташкилотларга бориш манзиллари аниқлаб олинди.

Ташриф чоғида Тўрақўрғон “Телеком” АТК корхонасида 30 та ходим бўлиб, 3 нафар аъзолар қолганлиги аниқланди. Тарғибот натижасида 30 нафар хондимларнинг барчалари партия сафига қабул қилинди. Туман Халқ банкида эса 4 нафар аъзолар мавжуд бўлиб, 20 нафарга аъзолар сафи кенгайтирилди. 

Ишчи гуруҳ томонидан “RULAN” текстиль ишлаб чиқариш корхонасига йўл олинди. Корхонада 300 нафар аёллар фаолият юритиб келмоқда. 100 нафар ҳотин-қизлар партия сафига қабул қилиниб, корхона раҳбари Маҳфуза Гюмюш БПТ раиси этиб сайланди.

Тўрақўрғон туман “4-Қишлоқ қурилиш комбинати” МЧЖ да ўтказилган хатлов ҳамда тарғибот натижасида аъзолар сони 20 нафарга етказилди. Ўрганиш якунида Исвахон маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Тўрақўрғон туман ҳокимининг ёрдамчиси Музаффар Низамов ўз ҳоҳишига кўра партия сафига қабул қилинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    303
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+