Депутатлар Янгиқўрғонда “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида йўл қўйилган камчилик ва муаммоларга тўхталди

11.02.2022, 17:15

Депутатлар Янгиқўрғонда “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида йўл қўйилган камчилик ва муаммоларга тўхталди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги O`zLiDeP  депутатлик гуруҳининг йиғилишида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида  белгиланган мақсадлар ижросини таъминлашда депутатлик гуруҳи олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Айниқса, стратегиянинг учинчи устувор йўналиши–миллий иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, камбағалчиликни қисқартириш бўйича маҳаллаларда амалга ошириладиган ишларни депутатлик гуруҳи йиғилишларида кўриб бориш, уларда банк, солиқ ва бошқа мутасадди иқтисодий идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш, доимий комиссияга ва сессияларга  масалалар киритишга келишиб олинди.

Йиғилишда, шунингдек, туманда якунланган йилда “Обод маҳалла” дастури  ижроси ва жорий йилга режалаштирилган ишлар  юзасидан туман ҳокимининг қурилиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Муроджон Сотиболдиевнинг ҳисоботи ҳам эшитилди.

 Таъкидландики, туманнинг Мамай ва Олмазор маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури асосида  белгиланган барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди, аҳоли бундан мамнун бўлмоқда. Жорий йилда эса   Гаистон ва  Бирлик маҳаллалари  “Обод маҳалла” дастурига киритилгани, бу бўйича амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди.  

Депутатлик гуруҳи аъзолари дастур ижросида йўл қўйилган айрим камчилик ва муаммолар ҳақида тўхталиб, жорий йилда бу каби камчиликларнинг олдини олиш юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдирди. 

Йиғилишда депутатлик гуруҳининг жорий йил биринчи чорагидаги вазифалари белгилаб олинди.

O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+